Get Mystery Box with random crypto!

Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади Ша | Islom.uz

Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади

Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, “Умра плюс” лойиҳасини илгари суриш чораларини муҳокама қилди.

Бугун малайзиялик меҳмон Тошкентга етиб келди. У Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

– Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиё минтақасида, балки жаҳон миқёсида катта салоҳиятга эга бўлган, жадал ўсиб бораётган давлатдир. Мамлакатингиз билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади, – деди Ўзбекистон президенти.

Музокарада:

• Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш;
• халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш;
• гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш;
• туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш;
• савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик қилиш;
• Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш;
• сувни тежаш технологияларини жорий этиш;
• мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш;
• "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик;
• ахборот технологиялари, камбағалликни қисқартириш ва транспорт боғлиқлигини кенгайтириш соҳасидаги шериклик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Маълумот ўрнида, "Умра плюс" лойиҳасида Саудия Арабистонига зиёратга отланган сайёҳлар аввал Ўзбекистонга келиб, Имом ал-Бухорийни зиёрат қиладилар.

https://islom.uz/maqola/22171

@islomuz