Get Mystery Box with random crypto!

Жума фазилатли кун Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинга | Islom.uz

Жума фазилатли кун

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.

Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.

Изоҳ: «Садақа»
уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.

Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.

Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.

https://islom.uz/maqola/22158

@islomuz