Get Mystery Box with random crypto!

2024 йилги ҳаж мавсумида зиёратчиларга шиша идишларда замзам с | Islom.uz

2024 йилги ҳаж мавсумида зиёратчиларга шиша идишларда замзам суви берилади

2024 йилги ҳаж мавсумига Покистон ва бошқа мамлакатлардан ҳаж ибодатини адо этувчи зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас заминга етиб келди.

Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонининг Al Zamazemah компанияси томонидан зиёратчиларга шиша идишда замзам суви бериш қарори қабул қилинди. Ҳаж мавсуми вақтида зиёратчиларга жами 400 миллион идишда замзам суви тарқатилади. Al Zamazemah компанияси замзам сувини зиёратчиларга қулай етказиб бериш учун рақамли платформалардан фойдаланади.

Ушбу компаниянинг бошқарув аъзоси Ёсир Шушудан олинган маълумотга кўра, ҳар бир зиёратчига 22 та замзам суви идишлари берилади. Зиёратчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун рақамли каналлар тайёрланган, бу эса жараённинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Саудия Арабистони ахборот агентлигининг маълумотига кўра, идишлар осонгина сканерлаш мумкин бўлган штрих-кодлар билан чоп этилади. Ушбу ёндашув буюртмани олиш ва зиёратчига замзам идишларини етказиб бериш учун рақамли трансформациянинг энг юқори стандартидан фойдаланишни таъминлайди.

Al Zamazemah компанияси зиёратчиларга қулай ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаж мавсуми олдидан ўқув-семинар машғулотларини режалаштирган.

Саудия Қироллиги ўтган йили ҳаж мавсумида 1,8 миллион ҳожиларни қабул қилган. Бу йил эса ушбу кўрсаткич 2 миллион бўлиши кутилмоқда.

https://islom.uz/maqola/22157

@islomuz