Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади Халқаро м | Islom.uz

Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади

Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.

Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) – Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНEСКО уни “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган.

Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда.

Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беради.

“Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз”, деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Ушбу эзгу амал Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўллаб-қувватлови ва назорати остида амалга оширилмоқда.

https://islom.uz/maqola/22111

@islomuz