Get Mystery Box with random crypto!

Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига | Islom.uz

Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

Шу
йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22059

@islomuz