Get Mystery Box with random crypto!

– Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бў | Vv

– Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади.

– Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

– Мақтасанг маддоҳ бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан. Ҳақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.

– Бой бўлсанг ҳаромдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан. Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади.

– Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди. Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма! Сен сени Яратганни рози қилишга урин! Сенга ҳақиқий баҳони қўяди.

@ISLOMIY_UZ_VIDIOLAR