Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат ЯХШИ РАҲБАР БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ ... 1. Ишни ҳамсуҳбатинги | Islomiy Statuslar | Rasmiy️

#ибрат

ЯХШИ РАҲБАР БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ ...

1. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақташдан ва унинг яхши жиҳатларини самимий эътироф этишдан бошланг.

2. Ўзгаларнинг хатосини тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита кўрсатинг.

3. Даставвал ўз камчилик, нуқсонларингиз ҳақида гапиринг, сўнгра ҳамсуҳбатингизни танқид қилишга киришинг.

4. Ҳамсуҳбатингизга буйруқлар бериш ўрнига унга саволлар беринг.

5. Одамларга ўз обрў-эътиборларини сақлаб қолишга имкон беринг.

6. Одамларнинг, жуда кичик бўлса ҳам, муваффақиятини эътироф этинг, маъқулланг, ҳамда ҳар бир ютуғини қайд этинг. Баҳолашда самимий ва мақтовда бағри кенг бўлинг.

7. Одамларга яхши обрў-эътиборга сазовор бўлишлари учун имкон яратинг, токи улар буни оқлашга ҳаракат қилишсин.

8. Рағбатлантиришга урининг. Шундай тасаввур уйғотингки, хатога йўл қўйган киши хатосини енгил тарзда тўғирлайдиган, тузалган деб ҳис этсин; одамларни енгил деб ишга уринишга унданг.

9. Шунга эришингки, одамлар сиз тавсия этган ишларни бажарганларидан хурсанд бўлишсин
.


𝒀𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊𝒍𝒊𝒌 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝒚𝒂𝒒𝒊𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈

@Islomiy_Statuslar