#ФАТВО Саждани суннатга мувофиқ қилган маъқулдир. Савол: С | Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ
#ФАТВО
Саждани суннатга мувофиқ қилган маъқулдир.
Савол: Сажда қилаётганида бурун узрсиз ерга тегмаса, сажда дуруст бўладими? Жавоб: Саждани суннатга тўла мувофиқ ҳолда адо қилиш учун пешона билан бурун ерга тегиши шарт.Саждада ким узрсиз бурнини ерга теккизмаса, намози дуруст бўлади, аммо бундай қилиш макруҳ саналади. Фатавои Ҳиндия