Get Mystery Box with random crypto!

🌿🌺ИСЛОМ ҲАЁТИМ🌺🌿

Telegram kanalining logotibi islom_haq_din — 🌿🌺ИСЛОМ ҲАЁТИМ🌺🌿 И
Telegram kanalining logotibi islom_haq_din — 🌿🌺ИСЛОМ ҲАЁТИМ🌺🌿
Kanal manzili: @islom_haq_din
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 309
Kanalning ta’rifi

Жаннатга ета олмасак, узоқ умрдан, узун йўлдан не фойда?
Telegram.me/islom_haq_din

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2020-02-14 16:01:33 ИСЛОМ ҲАЁТИМ pinned Deleted message
13:01
Ochish/sharhlash
2020-02-14 10:01:13 Жума кунининг 6 фазилати

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.

      Бинобарин, жума куни:

Дуолар ижобат бўлади.

     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. 
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). 
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.


@islom_haq_din
 
8.1K views07:01
Ochish/sharhlash
2020-02-14 08:15:49 ҲАФТА КУНЛАРИ СУЛТОНИ

Ҳар бир дин, Аллоҳ инояти билан, ҳафтанинг бир кунини ўзининг мўътабар-хос куни қилиб белгилаб олган. Яҳудийлар учун бу кун шанба бўлса, насоролар якшанба кунини танлаганлар. Мусулмонлар жума кунини ўзларининг муқаддас куни-ҳафта кунларининг энг улуғи, камбағал-ночорларга ҳаж даражасидаги савоб бериладиган кун ҳисоблайдилар.
Жума фаришталар байрам қиладиган кун бўлиб, улар Қуръон оятларини инсонлар оғзидан тинглаш учун ҳафтанинг жума кунида ернинг турли бурчакларига ташриф буюрадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунида эрта сахардан вақтли туриб, ғусл-комил таҳорат қилиб, тоза кийимларини киярдилар, хушбўй мушк-анбарлар сепиб, жамоат бўлиб, жума ибодатини адо этиш учун масжидларига чиқардилар.
-Жума ҳафтанинг мўътабар кунидир, -деб айтар эдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
–Бу кунда комил таҳорат қилиб, масжидда имом-хатибнинг ваъзу иршодини тингласа, Аллоҳ субҳонаҳу таоло у банданинг икки жума ўртасида йиғилган намозхонларга тушунтириб шундай дедилар:
-Жума куни фаришталар масжид олдида туриб, масжидга келган мўмин-мусулмонларни рўйхатга олишади.
Биринчи келган киши-туя қурбонлик қилганнинг, кейин келган инсон-бир қўй қурбонлик қилганнинг, кейингиси бир парранда ҳадя қилиб сўйганнинг ва кейингиси тухум садақа қилганнинг савобини топади. Имом минбарга чиққандан кейин фаришталар саҳифаларни ёпадилар ва имомнинг маъвизасини тинглайдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини тинглаган мусулмонлар жума куни фазилатига катта аҳамият бердилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, жума куни кириши билан комил таҳорат олиб, тоза кийимларини кийиб, хушбўй мушк-анбар сепиб, ҳадялар бериб, камбағалларнинг қалбини қувонтирардилар.
Жума куни ана шундай эъзозланадиган кунга айланди. Ўша даврдан ҳозирги вақтгача, бизнинг кунларимизда ҳам, мусулмонлар байрами ҳисобланади.

"Саодат асри тарихи"китобидан.



@islom_haq_din
5.3K views05:15
Ochish/sharhlash
2020-02-14 07:15:45
Салавот - ғамлар кетиб, гуноҳлар кечирилишига сабаб.

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад


@islom_haq_din
5.0K views04:15
Ochish/sharhlash
2020-02-14 07:00:44
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ.

Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..


Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин..

Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!!

Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!!

Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.!


@islom_haq_din
6.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2020-02-13 16:01:04
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳузурларига келиб, у кишидан: "Эй Абу Саид! "Қиёмул-лайл" (тун намози) мени қийнаб қўйди. Тунни бедор ўтказишга кучим етмаяпти", деди. Шунда у киши дедилар: "Эй биродар, Аллоҳдан мағфират сўра ва Унга тавба қил! Бундай бўлишинг яхшилик аломати эмас".


@islom_haq_din
3.8K views13:01
Ochish/sharhlash
2020-02-13 12:01:22
Аёллар эркаклардан содир бўладиган ҳамма нарсага сабр қила оладилар. Илло қалбларининг синиши ёки ҳиссиётлари билан ўйнашишга чидай олмайдилар.

Ибн Бодис раҳимаҳуллоҳ


@islom_haq_din
3.8K views09:01
Ochish/sharhlash
2020-02-13 10:01:44 ХАЙРЛИ РИЗҚ

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:
“Ё Рoббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан.
Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:
– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Рoббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг.
Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!"
Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаб­лар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар.
Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди.
Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.


@islom_haq_din
3.7K views07:01
Ochish/sharhlash
2020-02-13 08:15:39 Хатиб Бағдодий ўзларининг "Тарих" китобларида Абу Каромагача бўлган санад билан шундай дейдилар:
"Биз (имом Шофеъийнинг ҳамда имом Бухорийнинг билвосита устозлари) Вакиъ ибн Жарроҳнинг ҳузурларида эдик. Тўсатдан бир киши:" Абу Ҳанифа хато қилди", деди. Шунда Вакиъ:

"Абу Ҳанифанинг ҳузурида ижтиҳод ва қиёсда тенги йўқ Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан ва Зуфар, ҳадис илмини тушунишда Яҳё ибн Закариё, Ҳафс ибн Ғиёс, Алийнинг ўғиллари Ҳиббон ва Қандал, араб тилини билишда эса Абдуллоҳ ибн Масъуднинг набираси Қосим Маън, зуҳду тақвода ўрнак бўладиган Довуд ибн Наср Тоий ва Фузайл ибн Иёз, ҳамда тафсир, ҳадис ва тарихни билишда Абдуллоҳ ибн Муборак каби инсонлар бўла туриб, қандай қилиб хатога йўл қўйиши мумкин?! Шундай инсонлар унинг шогирди ва ҳаммажлиси бўлсаю, Абу Ҳанифа улар билан бирга хато қилиши мумкинми?! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ хато қилса, атрофида мана шундай забардаст шогирдлари у кишининг хатосини тўғрилаган бўлардику?!", дедилар.

("Имом Аъзам" китобидан)


@islom_haq_din
3.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2020-02-13 08:01:21 Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
"Нимага эришган бўлсам, ҳамд ва шукр билан эришдим. Қачон билсам ёки илм, фикҳ ва ҳикматга эга бўлсам, Аллоҳга ҳамд айтардим. Натижада Аллоҳнинг фазли ила илмим зиёда бўларди", дер эдилар.


@islom_haq_din
2.9K views05:01
Ochish/sharhlash