Get Mystery Box with random crypto!

#тарихга_назар 30 август санасида содир бўлган муҳим тарих | Islom Asilbekov

#тарихга_назар

30 август санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1877 йил — француз ихтирочиси Эмиле Рено мултипликациянинг аждоди бўлган праксиноскопни патентлаган;

1901 йил—инглиз ихтирочиси Хуберт Сесил Бут электр чангютгични патентлаган;

1928 йил— Жавoҳарлал Неру Ҳиндистон мустақиллигини талаб қилган. Ҳиндистон мустақиллик лигаси тузилган;

1963 йил— Москва ва Вашингтон ўртасида тасодифий ядровий уруш хавфини камайтириш учун ишонч телефони ўрнатилган;

1990 йил—Татаристон Республикаси давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган;

1991 йил — СССР КГБ тугатилган;

1991 йил — Озарбайжон ўз мустақиллигини эълон қилган;

1991 йил —Украина Коммунистик партияси тақиқланган;

1993 йил — Эйфел минорасига
150 миллионинчи меҳмон чиққан;

1995 йил — Opera Software дастури тузилган;

1999 йил — референдумда Шарқий Тимор аҳолисининг катта қисми Индонезиядан мустақил бўлиш учун овоз берган.

Манба: (Унутилган тарих)

@islom_asilbekov