Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 киши вафот этд | "ISHTIXON OVOZI"

Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 киши вафот этди

12 июн куни соат 14:30 да 4Р-176-сонли “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” автомобил йўлининг 43-44 км оралиғида, Нукус шаҳридан Чимбой тумани йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётган, фуқаро Р.Тнинг бошқарувидаги “Лабо” русумли, транспорт воситаси билан, ушбу йўл орқали қарама-қарши йўналишдан Қораўзак туманидан Нукус шахрига қараб ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Б. М нинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли, транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида икки автомашина тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Ҳодиса оқибатида “Лабо” автомашина ҳайдовчиси Р.Т ҳамда “Ласетти” русумли автомашина ичида бўлган йўловчи Ш.С воқеа жойида вафот этган, “Ласетти” ҳайдовчиси Б. М ва ушбу автомашина йўловчиси, вояга етмаган А. Б лар тан жароҳатлар олиб Кегейли тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

@ishtixonovozi