Get Mystery Box with random crypto!

ЖССТ: Ичкиликбозлик ҳар 10 сонияда бир инсоннинг ҳаётига зомин | "ISHTIXON OVOZI"

ЖССТ: Ичкиликбозлик ҳар 10 сонияда бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ичкиликбозликнинг ҳалокатли оқибатларига доир ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу хавфли иллат туфайли дунёда ҳар йили 3 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳар 10 сонияда бир киши ичкиликбозлик қурбонига айланаётганидан далолат беради.

Бошқача айтганда, жаҳонда содир бўлаётган бевақт ўлимларнинг тахминан 5 фоизи спиртли ичимликларга ружу қўйиш натижасида келиб чиқмоқда. Энг ачинарлиси, ана шу аянчли қисмат эгаларининг қарийб 14 фоизини 20-39 ёш оралиғидаги инсонлар ташкил этяпти.

Тадқиқотларга кўра, спиртли ичимликларнинг зарарли таъсири ўсмирлар ва ёшлар ҳаётига янада кўпроқ хавф солмоқда. Бундан ташқари, сайёрамизнинг турли нуқталарида хотин-қизлар ҳам бу иллатга муккасидан кетаётгани ачинарлидир.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланган.

@ishtixonovozi