Get Mystery Box with random crypto!

Шу кунларда кенг жамоатчилик таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон | "ISHTIXON OVOZI"

Шу кунларда кенг жамоатчилик таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Азимов таваллудининг 100 йиллигини нишонламоқда.

Сарвар Азимов ҳаёт фаолияти даврида турли лавозимларда ишлаш билан бирга ўзбек адабиётида ҳам муносиб из қолдирди. Унинг «Қонли сароб», «Оппоқ тонг қўшиғи», «Юлдузлар жамоли», «Замон драмаси», «Камалак», «Кўзлари чўлпон» каби асарлари адабиётимиз тарихида ўз ўрнига эга.

У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлиб ишлаган кезлари ижодкорларнинг вилоят, туман, қишлоқларга ижодий сафар қилишларини талаб қилар ва таъминларди. Ушбу суратда (ўнгдан) Сарвар Азимовнинг Ўзбекистон халқ ёзувчи ва шоирлари Саид Аҳмад, Шавкат Раҳмон, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Самариддин Сирожиддинов ҳамда бошқа ижодкорлар билан Самарқанд тумани дала хўжалигига келгани акс эттирилган (1981 йил).

@ishtixonovozi