Get Mystery Box with random crypto!

Йил бошида ёпилган Давлат тилини ривожлантириш департаменти қа | "ISHTIXON OVOZI"

Йил бошида ёпилган Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилади

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилмоқда.

Мазкур департаментнинг ташкил этилиш хронологиясини эслатиб ўтамиз:

2019 йил 21 октябрь:

Президентимизнинг (ПФ-5850) фармони билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилган эди.

2022 йил 24 декабрь:
Вазирлар Маҳкамасинининг ижро этувчи тузилмасини оптималлаштириш жараёнида ушбу департамент тугатилган. (ПФ-269 21.12.2022 й.)

2023 йил 24 апрел:
Президент фармонига асосан (ПФ-59 20.04.2023 й.) Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаментини тузиш белгиланди. Фармонда айтилишича, Давлат тилини ривожлантириш департаментига ажратилаётган иш ўринлари Президент администрациясининг 5 та штат бирлигини қисқартириш эвазига ташкил этилади.

@ishtixonovozi