Get Mystery Box with random crypto!

Бир донишманд инсон кўзани олиб, кичик тошлар билан тўлдирди. | "ISHTIXON OVOZI"

Бир донишманд инсон кўзани олиб, кичик тошлар билан тўлдирди. Ўз шогирдларини йиғиб, «Айтингчи, менинг кўзам тўлами?» дея савол берид. Улар «Ҳа тўла», деб жавоб беришди. Шунда донишманд нўхат тўла идишни олиб, уни кўзага солди. Нўхатлар тошлар орасидаги бўш жойларга кириб жойлашди. Устоз «Энди кўза тўлами?», деб иккинчи саволни берди. Шогирдлари бу сафар ҳам тўла эканлигини тасдиқлашди. Энди доно одам қум солинган қутича олиб, уни ҳам кўзага сочди. Қум тош ва нўхатлар орасидаги барча бўш жойларни эгаллади. Донишманд одам: “Сизлар кўза – бу ҳаётимиз эканлигини англаб етишишингизни истар эдим. Тошлар – ҳар бир инсон ҳаётининг асосидир. Нўхат - булар ёқимли нарсалар, лекин булар энг муҳим ҳисобланмайди. Қум – майда-чуйда икир-чикирларни ифодалайди, улар ҳар бир инсоннинг ҳаётида тўладир. Агар кўзани дастлаб қум билан тўлдирилса, нўхат ва ҳатто тошга жой қолмайди. Ҳаётда ҳам шундай: агар беҳудага нарсага вақт сарфланса, энг асосий нарсага вақт қолмайди.

@ishtixonovozi