Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда 11 синф ўқувчиси учинчи қаватдан тушиб кетди Мактаб | "ISHTIXON OVOZI"

Тошкентда 11 синф ўқувчиси учинчи қаватдан тушиб кетди

Мактаб вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса 14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда Бектемир туманидаги 289-сонли умумтаълим мактабида (туман ҳокимияти биноси орқасида жойлашган) содир бўлган.

Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.

Ўқувчи тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.

@ishtixonovozi