Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этд | "ISHTIXON OVOZI"

Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961-2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда журналист Бобур Отамурод маълум қилди.

Равшан Намозов 1961 йил 10 июлда Термиз шаҳрида туғилган. Хонандалик фаолиятини 1989 йилда ташкил этилган «Қарс» гуруҳи таркибида бошлаган. Қатор халқаро кўрик-танловлар ғолиби. «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан халқ эътиборига тушган.

@ishtixonovozi