Get Mystery Box with random crypto!

«У дунёга ақл бовар қилмайдиган совға улашди – бизга ўттиз йил | "ISHTIXON OVOZI"

«У дунёга ақл бовар қилмайдиган совға улашди – бизга ўттиз йиллик тинчликни берди. Энди бундай совғалар бўлмайди».

«Новая газета» бош муҳаррири, Нобель мукофоти совриндори Дмитрий Муратов Михаил Горбачёвнинг ўлимидан сўнг у ҳақида пост ёзди:

«У урушдан нафратланарди.

У мавжуд реал сиёсатни хушламасди. Жаҳондаги тартибсизликларни куч билан ҳал қиладиган даврлар ўтиб кетганига ишончи комил эди. У халқ танловига ишонарди. У сиёсий маҳбусларни озод қилди. Афғонистондаги уруш ва ядровий қуролланиш пойгасини тўхтатди. У менга ҳатто машғулотларда ҳам ядровий ҳужум тугмасини босишдан бош тортганини айтиб берганди!<…>

Бир умрга хотирамизда қолади: у аёлларни ишидан кўра кўпроқ яхши кўрарди, инсон ҳуқуқларини давлатдан устун қўярди, шахсий қудратдан кўра, мусаффо осмонни афзал кўрарди.

Мен у ҳақда дунёни ўзгартиришга муваффақ бўлди, лекин ўз Ватанини ўзгартира олмади, деб эшитгандим. Эҳтимол, шундайдир.

Аммо у мамлакатга ҳам, дунёга ҳам ақл бовар қилмайдиган совғани тақдим этди – у бизга ўттиз йиллик тинчликни берди. Глобал ва ядровий уруш таҳдидисиз. Яна ким бунга қодир?

Бироқ.

Совға тугади. Энди совға йўқ ва бошқа совғалар бўлмайди».

@ishtixonovozi