Get Mystery Box with random crypto!

Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, 1458 йили Португалия қиро | irakseT | Teskari

Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, 1458 йили Португалия қироли Афонсу V Марокашнинг бир қисмини босиб олиб, ўз ҳукмини анча вақт ўтказиб келганини кўрамиз.

Кейин мамлакатда испанларнинг экспансияси бошланди. Бу босқин ишлари гоҳида бостирилди, гоҳида яна авж олди.

19-аср охирларида Марокаш Испания, Франция ва Британия ўртасида талаш бўлди. Суданнинг бир қисмини босиб олган французлар ўлжа илинжида шу диёрга ҳам кўз тикди. Бир муддат англо-француз қизиқишлари билан Марокаш аҳлидан ҳатто Франция армиясига ҳам одам олиб кетиш бошланди. 1911 йилга келиб эса, французлар мутлақ мамлакатга эгалик қилишди.

Ўтган аср ўрталарида оғир муаммолар гирдобига тушиб қолганида, бу юрт фарзандлари Европадан, хусусан, Бельгиядан иш излаб кетган. Шу боис, ҳозирда Брюссель аҳолиси деганда кўз ўнгимизга марокашликлар келади. Катта диаспора етишиб чиқди.

Ҳар куни эфирга узатилатиётган рекламада айтилганидек, муносабатларни майдонда ҳал қилиб олиш бошланса, Марокаш ҳар бир мамлакат билан ҳисоблашаётгандек. Олдин Бельгия, кейин Испания, сўнг Португалия. Босқинчилар рўйхатида Франция ва Британия борлигини ҳисобга олсак, ярим финални ҳам интиқлик билан кутамиз.

@xayrulla_hamidov