Get Mystery Box with random crypto!

Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди. Ўзбекистон доимий аҳолиси сон | Iqtisodchi online | Shaxsiy blog

Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди. Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41 ўринда

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 млн. кишини ташкил этган.

Шундан:

Эркаклар – 18,1 млн. киши
Аёллар – 17,8 млн. киши

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 млн. кишини ташкил этган.

Эркаклар
– 50,5 %
Аёллар – 49,5 %

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринда қайд этилган.