Get Mystery Box with random crypto!

Онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жазо б | INSPECTOR_UZ

Онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жазо белгиланган

Ушбу видеони Қашқадарё вилояти ИИБ масъули тайёрлабди.

Бизга қизиқ томони шундаки, шу видеони тайёрлаганлар амалда нимадир иш қилиб қўйганми? Кимнидир жазолаганми?

Қашқадарёдан бўлган автоблогер ниқоби остида (харқалай анча вақтдан буён бу ишни қилгани йўқ, фақат розигриш блогер бўлиб қолган) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўплаб розигриш ўтказган ва ўтказиб келаётган Баходир Брат қандайдир маъмурий жавобгарликка тортилдими?

Ёки ИИБ тизимининг танқидчи блогери бўлганлиги унга ҳимоя бўлмоқдами?

Сиз ана шундай жавобгарликка тортилган ҳолатларни кўрсатиб бошқалар кўзини қўрқитмас экансиз мана бундай "жавобгарлик белгиланган-жавобгарлик белгиланган" деган видеоларингиз бир тийинга қиммат бўлиб қолаверади

@antiblog_uz