Get Mystery Box with random crypto!

ЮҚОРИДАН ҚАРАЙДИГАНЛАР Кимлар ғариб, кимлар ногирон, Борми ҳ | INSPECTOR_UZ

ЮҚОРИДАН ҚАРАЙДИГАНЛАР

Кимлар ғариб, кимлар ногирон,
Борми ҳолин сўрайдиганлар,
Оёғингиз ердами ҳамон,
Юқоридан қарайдиганлар.

Кимлар олиб еёлмайди қанд,
Гарчи бунга урунса ҳарчанд,
Сизлар обрў, мансаб билан банд,
Юқоридан қарайдиганлар.

Кимлар бугун шийпонда қишлар,
Болалари қаттиқ нон тишлар,
Кабинетда столни муштлар,
Юқоридан қарайдиганлар.

Дунё шундай яралганми, оҳ,
Ким пар ёстиқ, ким қучар тупроқ,
Орми сизга ҳалқ ичра юрмоқ,
Юқоридан қарайдиганлар.

Сўрамайман сўзим учун шарҳ,
Бандадурмиз қани қайда фарқ,
Бозорларда осмондаку нарҳ,
Юқоридан қарайдиганлар.

Меҳр беринг, кор қилмас қаҳр,
Ҳўрлик ёши бўлади таҳир,
Ҳалқ бор учун сиз борсиз аҳир,
Юқоридан қарайдиганлар.

Дўқ,пўписа бўлмайди ечим,
Замон бошқа, турмайди ҳеч жим,
Қўрқитманг ҳеч қўрқмайди ҳеч ким,
Юқоридан қарайдиганлар.

Ҳабар олинг туз ошимиздан,
Кекса, қари ҳоҳ ёшимиздан,
Ўрнак олинг Юртбошимиздан.
Юқоридан қарайдиганлар.

Хуршид Карим

Telegram | YouTube | RuTube | instagram | facebook | TikTok