Get Mystery Box with random crypto!

'Қўли қонга ботган бўлса ўзбек эмас!' жуда ибратли қўшиқ ЎЗБЕ | INSPECTOR_UZ

"Қўли қонга ботган бўлса ўзбек эмас!" жуда ибратли қўшиқ

ЎЗБЕК ЭМАС

Ўз боласин қонига юз ювганлар,
Юртим тинчлигини пулга сотганлар,
Ўзбегимни кўп иснодга қўйганлар
Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

Юртим жамолига тиз чўккан жаҳон,
Оламни титратган Темурдай хоқон,
Хали кўплаб чиқгай бу юртдан султон,
Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

Қон йиғлатиб ташлаб кетган онасин,
Манқурт бўлиб унутгандир боласин,
Ўйламаса ўзбегимнинг эртасин,
Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

Меҳрибон, меҳмондўст ўзбегим халқи,
Дунё бошқаришга етгайдир ақли,
Кимгадир бош эгар нотавон аҳли,
Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

Илм-фан маёғин ўт олдирган у,
Оламда адолат ўрнатганда у,
Бу дунёда асли хақиқатдир шу,
Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

Хикматов Достон

Telegram | YouTube | RuTube | instagram | facebook | TikTok