Get Mystery Box with random crypto!

Федерал Автоташувчилар хавфсизлиги бошқармаси (FMCSA) Arion Te | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Федерал Автоташувчилар хавфсизлиги бошқармаси (FMCSA) Arion Tech Inc компаниясининг ArionT ELD қурилмасини рўйхатдан ўтган Электрон рўйхатга олиш қурилмалари (ELD) рўйхатидан чиқарди
 
ВАШИНГТОН - АҚШ Транспорт департаменти Федерал Автоташувчилар хавфсизлиги бошқармаси (FMCSA) ArionT ELD қурилмасини рўйхатдан ўтган Электрон рўйхатга олиш қурилмалари (ELD) рўйхатидан олиб ташлади. ArionT ELD қурилмаси бекор қилинган қурилмалар рўйхатига киритилишига, компаниянинг 2022-йил 24-июнидан кучга кирган 49-Федерал қоидалар кодекси, Б кичик қисмининг, А иловасида белгиланган минимал талабларга жавоб бермаганлиги сабаб бўлди.
 
FMCSA ArionT ELD қурилмасидан фойдаланадиган барча ҳайдовчиларга қуйидаги кўрсатмаларни бажариши кераклигидан хабардор қилиш учун электрон почта хабарини юборади:
 
1. Бекор қилинган қурилма(лар)дан фойдаланишни тўхтатинг ва соатлик хизмат маълумотларини қайд этиб бориш учун қоғозда рўйхатга олинг ёки рўйхатга олиш дастуридан фойдаланинг.
2. Бекор қилинган қурилма(лар)ни 2022-йил 24-августгача Рўйхатдан ўтган қурилмалар рўйхатида мавжуд ELD қурилмалар билан алмаштиринг.
Бекор қилинган қурилма(лар)ни рухсат этилган ELD қурилма(лар)га алмаштириш учун ҳайдовчиларга 60 кунгача имтиёзли муддат берилган. Агар ELD провайдери барча аниқланган камчиликларни бартараф этса, FMCSA қурилмани рўйхатдан ўтган қурилмалар рўйхатига қайтаради ва бу ҳақида хабар беради.
 
Имтиёзли давр мобайнида хавфсизлик хизмати ходимларига 395.8(a)(1) – “No ELD” ёки 395.22(a) учун ArionT ELD қурилмасидан фойдаланувчи ҳайдовчилар билан ишламаслик тавсия этилади. Бу вақт ичида хавфсизлик ходимлари ҳайдовчининг қоғозда рўйхатга олинган маълумотларини, рўйхатга олиш дастурини талаб қилиши ёки хизмат кўрсатиш соатлари маълумотларини кўриб чиқиш учун захира усули сифатида ArionT ELD дисплейидан фойдаланиши керак.
 
2022-йил 24-августдан бошлаб юқорида санаб ўтилган бекор қилинган қурилмадан фойдаланишда давом этаётган ҳайдовчилар ELDсиз ишлаётган деб ҳисобланади. 2022-йил 24-августда ёки ундан кейин бекор қилинган қурилмадан фойдаланаётган ҳайдовчига хавфсизлик ходимлари 395.8(а)(1) бандига таянган ҳолда, Тижорат транспорт воситалари хавфсизлиги алянсидан (CVSA) Фойдаланишдан чиқарилган (OOS) мезонига мувофиқ ҳайдовчини ишдан бўшатишга ҳақли.
 
Камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда FMCSA ҳайдовчиларга юқорида санаб ўтилган чораларни кўришни қатъий тавсия қилади.
 
@infotruckuz