Get Mystery Box with random crypto!

Юк машинаси ҳайдовчилари АҚШнинг қайси шаҳарларида энг кўп мао | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Юк машинаси ҳайдовчилари АҚШнинг қайси шаҳарларида энг кўп маош олади: Ойлик ва яшаш нархи бўйича энг яхши шаҳарлар. 2-қисм

5. Линкольн, Небраска
Линкольндаги ўртача йиллик иш ҳақи 51 840 долларга тенг. Бу бир киши учун тахминий яшаш нархидан 1,38 баробар кўпдир. Шаҳардаги арзон турмуш даражаси ва кучли иқтисодиёт ҳайдовчилар учун кўплаб имкониятлар яратади. Lincoln Trucking, Schulz Transportation ва Advantage Trucking каби компаниялар шулар жумласидандир.
6. Мэдисон, Висконсин
Мэдисон шаҳридаги ўртача йиллик маоши 52 160 долларни ташкил этади. Бу бир киши учун тахминий яшаш қийматидан 1,36 марта кўпдир. Юк машинаси ҳайдовчилари CET Truck Service ва Bullet Transit Company каби юк ташиш компанияларида ишлаши мумкин.
7. Даллас, Техас
Далласда ўртача йиллик маош 46,600 долларни ташкил қилади. Бу бир киши учун тахминий яшаш қийматидан 1,36 баробар кўп. Даллас ковбойча турмуш тарзига қизиқадиган ва чакана савдо билан шуғулланадиганлар учун мос келади. У ерда Summit Trucking, Stevens Transport ва Design Transportation каби юк ташиш компаниялари мавжуд.
8. Бойсе, Айдахо
Бойсе шаҳридаги ўртача йиллик иш ҳақи 47 520 долларга тенг. Бу бир киши учун тахминий яшаш нархидан 1,35 баробар кўпдир. Бойсе шаҳри яшаш учун қулай, хавфсиз ва очиқ ҳавода завқланиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Шаҳардаги Transmark Cartage Services (TCS) ва Leighton Transport каби компаниялар юк машинаси ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф қилади.

@infotruckuz