Get Mystery Box with random crypto!

Юк машинаси ҳайдовчилари АҚШнинг қайси шаҳарларида энг кўп мао | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Юк машинаси ҳайдовчилари АҚШнинг қайси шаҳарларида энг кўп маош олади: Ойлик ва яшаш нархи бўйича энг яхши шаҳарлар. 1-қисм

Юк машинасини ҳайдаш бу яхши маош тўланадиган иш ҳисобланади. Бироқ, яшаш нархи сабаб баъзи шаҳарларда юк машинаси ҳайдовчиси бўлиш, бошқаларга қараганда яхшироқдир.

1. Эль-Пасо, Техас
Эль-Пасо шаҳрида ўртача йиллик иш ҳақи 48 340 долларни ташкил қилади. Бу бир киши учун тахминий яшаш қийматидан 1,56 баробар кўпдир. Эль-Пасо яшаш нархининг арзонлиги ва кўнгилочар тадбирларнинг кўплиги сабаб Техасдаги яшаш учун энг яхши жойлардан биридир. Шаҳарда Old Dominion Freight Line, Southwest Freight Lines ва Stagecoach Cartage & Distribution каби юк ташиш компаниялари мавжуд.
2. Талса, Оклахома
Талсада ўртача йиллик иш ҳақи 53,810 долларни ташкил қилади. Бу бир киши учун тахминий яшаш қийматидан 1,53 баробар кўпдир. Яшаш нархининг арзонлиги сабаб юк машинаси ҳайдовчилари учун шаҳарда кўплаб имкониятлар бор. У ерда Miller Truck Lines, Paul Transportation ва Melton Truck Lines каби тракинг компаниялари фаолият юритади.
3. Лексингтон, Кентукки
Лексингтонда ўртача йиллик маоши 47 260 долларни ташкил қилади. Бу бир киши учун тахминий яшаш нархидан 1,41 марта кўпдир. Лексингтон ўзининг ўқимишли аҳолиси, арзон турмуш даражаси ва барқарор иқтисодиёти билан ажралиб туради. Шаҳарда Dayton Freight, Haynes Trucking LLC ва Federated Transportation Services of the Bluegrass, Inc каби юк ташиш компаниялари бор.
4. Солт-Лейк-Сити, Юта
Солт-Лейк Ситида ўртача йиллик иш ҳақи 49,100 долларни ташкил қилади. Бу бир киши учун тахминий яшаш қийматидан 1,38 баробар кўпдир. Шаҳарда кўплаб юк ташиш компаниялари, жумладан Godfrey Trucking, CTC Trucking ва Pride Transport каби компаниялар иш юритади.

@infotruckuz