2022-08-23 11:52:17
Сеҳр илмини ўрганиш ҳукми
Савол: Сеҳр илмини ўрганиш тақиқланган ҳаром илмлардан. Магар уни киши сеҳрдан сақланиш учун ўрганса бўлади, деб ўқиган эдим. Сеҳр билан шуғулланиш ва шу ниятда сеҳр илмини ўрганиш жойизми? «Сеҳрни ўрганинглар ва у билан амал қилманглар» ҳадисининг ўлчови қанчалик?
Жавоб;
Аҳли сунна вал жамоа сеҳр илмини ўрганиш ва у билан шуғулланишни кўплаб далилларга таяниб ҳаром эканига иттифоқ қилганлар.
Ушбу далилларнинг энг улуғи ва кучлиси Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир;
«Икковлари хатто: «Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин» демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар». Бақара 102.
Оят карима сеҳр билан шуғулланиш куфрга олиб боришни ифодалайди.
Уламолар сеҳргар жазоланиши керак бўлган жазо ҳақида ихтилоф қилганлар. Аммо уни ўрганишдан сақланиш лозимлигини айтадилар.
Иттифоқ қилинган саҳиҳ ривоятда сеҳр Қуръон билан муолажа қилинади. Ўзига ўхшаш сеҳр билан эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари Лабид ибн ал-Аъсамнинг сеҳридан Қуръон билан муолажа қилиб тузалганлар.
Ижмоъ қилинган фиқҳий қоида; «Зарар ўзига ўхшаш зарар билан кетказилмайди», дейди.
Аммо «Сеҳрни ўрганинглар ва у билан амал қилманглар» деган ҳадиснинг асли йўқ. У уйдирмачилар тўқиб чиқарган сўздир.
Имом Бутий фатволаридан
Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
2.2K viewsedited 08:52