Get Mystery Box with random crypto!

Жума намози учун покиза кийим кийиш Абдуллоҳ ибн Салом розиял | Имматали хожи жомъе масжиди

Жума намози учун покиза кийим кийиш

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жума куни минбарда туриб: «Жума куни учун меҳнат кийимидан бошқа икки кийим сотиб олсангиз, қандай яхши бўлар эди», – деганларини эшитдим».

Ибн Можа ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ямандан «ҳибара», яъни чизиқли матодан тикилган яманча чопон келтирилган бўлиб, уни алоҳида муносабатларда, жумладан, жума кунлари кияр эдилар. У зот қабзи руҳ қилинганларида, ўша чопон билан муборак юзларини беркитадиган қилиб ўраб қўйилганлар.

@immatalixoji