Get Mystery Box with random crypto!

Сенга айтар бир сўзим, дўстим! Эҳ дўстим, сени яратилишингнин | Имматали хожи жомъе масжиди

Сенга айтар бир сўзим, дўстим!

Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.

Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг катта раҳматию неъмати эканлигини билсайдинг.

Эҳ дўстим, сен келаётган Рамазон ойининг қадрини билсайдинг. Унинг шукуҳини сезсайдинг. Ифторлик ва саҳарликдаги лаззатларни ҳис қилсайдинг. Бу ой сен қилган қанчалар гуноҳларинг кечирилишини, онадан туғилгандек пок бўлиб чиқиш имконияти эканини билсайдинг.

Таровеҳда Қуръонга сомеъ бўлиб туришнинг қанчалар ёқимли ва тенгсиз онлар эканини билсайдинг. Айниқса, хатми Қуръон якунланганидан кейин яна Каломуллоҳга сомеъ бўлишни, яна унга эргашиш учун барча нарсадан воз кечиб, бутун қалбинг Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, дея қулоғинг остида Қуръон янграётгандек бўлаётганини, бу онлар ҳеч нарсага алиштириб бўлмас онлар эканини билсайдинг.

Бу онларда осмон бир қадамдек, тананг қушдан-да енгилдек, дунё бир томчи сув каби эканлигини ҳис қила туриб, гўё Яратган сени ёнингда кузатиб турганини ҳис қила туриб, ҳақиқий бахт нима эканлигини билсайдинг.

Эҳ дўстим, бундай бахтли онларга етишишга оз фурсат, саноқли кунлар қолди.

Эҳ дўстим, келаётган Рамазон сени ана шундай онларга ошно этишини дуо қилиб қоламан.

@immatalixoji