Get Mystery Box with random crypto!

​АЛЛОҲГА ВА УНИНГ РАСУЛЛАРИГА ИЙМОН КЕЛТИРДИМ... Аллоҳ таоло | Ilmsari | Расмий канал

​АЛЛОҲГА ВА УНИНГ РАСУЛЛАРИГА ИЙМОН КЕЛТИРДИМ...

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса,

آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ

«аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official