2022-10-28 15:12:13
Ўзбекистонда биринчи “НАУКА 0+” Халқаро фестивали ўтказилади
29-30 октябрь кунлари Барқарор ривожланиш учун Халқаро фундаментал фанлар йили доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Биринчи
“НАУКА 0+” фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал доирасида:
етакчи олимларнинг илмий-оммабоп маърузалари;
фан ютуқларининг интерфаол кўргазмалари;
виртуал лабораториялар;
қизиқарли илмий чиқишлар;
инсоният келажаги ҳақидаги мунозаралар;
илмий фильмлар;
роботлар танлови;
викториналар, квестлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Фестиваль Тошкент шаҳрининг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтади:
— Тошкент политехника музейи;
— М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;
— Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;
— Тошкент кимё-технология институти;
— мамлакатнинг бошқа илмий-таълим ташкилотлари.
Фестивалнинг барча тадбирларига
кириш бепул!
Фестивалнинг бош ҳамкори:
Алишер Усмонов номидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия фонди.
www.artscienceandsport.com
Фестивалнинг расмий сайти | Telegram | Таълимга оид реклама
424 views12:12