Get Mystery Box with random crypto!

2-декабр куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 7-чи | BuxDU_Ilmiy ishlar va innovatsiyalar rasmiy kanali

2-декабр куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 7-чи “Халқаро талабалар симпозиуми” ўтказилади. Абстрактлари қабул қилинган талабалар ҳам офлайн ҳамда зум орқали онлайн қатнашиш имкониятига эгадир.

Симпозиум қуйидаги йўналишларда мақолаларни қабул қилади:

гуманитар фанлар (мас.тилшунослик, адабиёт, фалсафа ва ҳоказо),
ижтимоий фанлар (мас.тарих, иқтисодиёт, сиёсат ва ҳоказо),
тиббиёт,
туризм,
муҳандислик ва
технология.

Абстракт топширишнинг охирги муддати 2022-йил 25-ноябр. Тақдимотини муваффақиятли тақдим этган талабаларга халқаро сертификат берилади. Анжуманда иштирок этиш бепул! Конференциянинг халқаро статуси боис мақолалар ва презентациялар фақатгина инглиз тилида қабул қилинади. Симпозиумда қатнашиш бепул. Энг яхши 6 та талабага “Best Student Paper Award” номинация бўйича совға ва сертификат топширилади. Қолган барча маълумотлар (абстракт намунаси ҳам) ушбу хатда мавжуддир.