Get Mystery Box with random crypto!

Сизни мақомингиз қаерда қоим қилинган бўлсангиз ўша ўриндадир | ANOR

Сизни мақомингиз қаерда қоим қилинган бўлсангиз ўша ўриндадир

Агар сен Аллоҳ ҳузуридаги қадрингни билишни истасанг, Аллоҳ сени қайси мавқега жойлаганига боқ!
Агар Аллоҳ сени зикрга машғул қилса, У зот сени эслашни хоҳлаганини бил.
Агар Аллоҳ сени Қуръонга машғул қилса, У зот сени жаннатдаги юқори даражаларга юксалишингни истабди.
Агар Аллоҳ сени ибодатга машғул қилса, У зот сени Ўзига яқинлаштиришни хоҳлабди.
Агар Аллоҳ сени дунёга машғул қилса, У зот сени Ўзидан йироқлатишни истабди.
Агар Аллоҳ сени одамларга (уларнинг гап-сўзлари, камчиликларига) машғул қилса, У зот сени хорлашни ирода қилибди.
Агар Аллоҳ сени дуога машғул қилса, У зот сенга ато қилишни истабди.

Демак, ниманинг устида машғул эканингга боқ, мақоминг нима билан машғул эканингга боғлиқ экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz