Get Mystery Box with random crypto!

​​Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умринин | Ikrom Sharif

​​Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади. 1. Бу  бойликни қўлда сақлаб қолиш. 2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш.. Демак барибир хотиржамлик йўқ.
Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

Устоз Мубашшир Аҳмад.

@IkromSharif