Get Mystery Box with random crypto!

ОТАНИНГ СЎЗИ Йиқилдингми?... Кўзларингда Бунча алам, бунча ал | Ikrom Sharif

ОТАНИНГ СЎЗИ

Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам, бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган эрка болам!

Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум шайдо бўлди
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан пайдо бўлди?

Ёки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни олмаган деб...

Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим, мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор яшадим, бил...

Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим етмагандир...  

Усмон Азим


@IkromSharif