Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўтган йилги воқеа. 10 ёшли Зайнаб, 8 ёшли укаси Абдуллоҳ би | Ikrom Sharif

​​Ўтган йилги воқеа.

10 ёшли Зайнаб, 8 ёшли укаси Абдуллоҳ билан келишиб олгач онасидан сўради:
— Аяжон, ҳозир нима егингиз келаяпти?
Аяси ошхонада иш қилаётган жойида хотиржам жавоб берди:
— Шоколад — Сникерс.
Опа-ука онасига билдирмасдан кичик идишни олиб, маҳалла бошида ғарқ пишиб турган қора тут дарахти томон боришди. Дарахтга чиқиб тут теришди, идишни тўлдиригач маҳалладаги масжид дарвозаси олдига бориб, намоздан одамлар чиқишини кутиб ўтиришди...

Бироздан кейин уйга ўша идишдаги тутлари билан ҳафа бўлиб кириб келишди. Ва шунча тутни ҳатто беш минг сўмга ҳам сота олишмаганини онасига айтишди. Ҳолатдан хабардор бўлган она ҳам ҳайратланди, ҳам болаларига енгил танбеҳ берди:
— Бу нима қилганларинг? Нега ўзимдан пул сўрамадиларинг?
Болалар эса айбдорлик оҳангида оналарига нимадир олиб беришни хоҳлаганларини айтишди...

Бу менинг болларим билан бўлган бугунги воқеа. Ҳозир эшитдим. Масжид остонасида кўриб қолганлар ҳайрон бўлишмасин деб, асл ҳодисани ёзиб қўяпман.

Кейин онаси пул берган, шоколад обкелиб уни ўзлари ейишган.

@IkromSharif