Get Mystery Box with random crypto!

Мен ушбу ҳадис ҳақида яқинда устозимдан шундай мазмунни эшитди | Ikrom Sharif

Мен ушбу ҳадис ҳақида яқинда устозимдан шундай мазмунни эшитдим, сиз ҳам билармидингиз?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай сифатлаганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг саховатли киши эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида янада саховатли бўлар эдилар. Жаброил алайҳиссалом рамазонда ҳар кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, биргаликда Қуръонни музокара қилар эдилар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўхтовсиз эсиб турган шамолдан ҳам саховатли бўлар эдилар”.
Бухорийривояти

Яъни, бир эсиб, тўхтаб қолган шамол кимгадир тегиб, кимлардир ундан бебаҳра қолиши мумкин. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойида худди тўхтовсиз эсиб турган шамолдек барчага саховат улашар эдилар ва бу саховатдан ҳеч ким бебаҳра қолмас эди.

Баъзилар Расулуллоҳнинг Рамазондаги саховатлари ҳақидаги ушбу хабарни эшитиб, у зот закот берганлар, деб ўйлайди ва ўзи ҳам закот бериб қўйиш билангина кифояланади. Ҳолбуки, ундай эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл садақаларни кўпйтирганлар.
Закот — фарз. Фарз савобли ва мужбурий ибодат. Мўмин банда фарз борасида ихтиёрий бўлолмайди. Уни бажаришга мажбур. Фарз бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Аммо Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш учун фарзга қўшиб албатта нафл — ихтиёрий амалларга ҳам куч бериш лозим. Нафлнинг рамазондагиси эса, яна ҳам савобли бўлади.

Рамазон ниҳоясига икки кун қолди!

@IkromSharif