Get Mystery Box with random crypto!

Мўмин одам учун ҳар қандай шахс билан муомала, музокара қилишд | Ikrom Sharif

Мўмин одам учун ҳар қандай шахс билан муомала, музокара қилишда ва муносабатларни йўлга қўйишда янгиликлар кашф қилишга эҳтиёж йўқ. Бизда мукаммал намуна бор — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Уй ичи, уй ташқариси, дўст-душман, оға-ини, таниш-нотаниш, катта-кичик, ёш-қари, эркак-аёл, диндору динсиз... ҳамма-ҳамма билан муомала қилиб маънан ўзига таслим этган зотнинг одоб-ахлоқлари бор.
Ўрганинг ва татбиқ қилинг. Қарши салбий муомала кўрсангиз ҳам: "Энди нима қилай, ё Расулуллоҳ?" деб, сийрат титинг.

«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва Охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ўрнак бордир».

(Аҳзоб 21)

@IkromSharif