Get Mystery Box with random crypto!

Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина намоз ўқимаяпмиз ёки бо | Ikrom Sharif

Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина намоз ўқимаяпмиз ёки бошқа ибодатларни қилмаяпмиз.
Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина гуноҳлардан тийилиб, солиҳ амаллар қилмаяпмиз.
Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина хайру саҳоватлар қилмаяпмиз.
Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина динга хизмат йўлида ёки мусулмонлар кўмаги йўлида юрмаяпмиз.
Биз фақат ўзимиз хоҳлаганимиз учунгина ёмон хулқлардан тийилиб, гўзал хулқларни касб қилмаяпмиз.
Буларнинг бари Aллоҳ таолонинг тавфиқи биландир. Aллоҳ бизга фазлу карам кўрсатгани учун бўлаяпти.
Аллоҳ таоло қалбидан шайтоннинг насибаси олиб ташланган, инсоиятдаги энг комил сифатлар билан сифатланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтяпти:

«Агар Биз Сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, шак-шубҳасиз, Сиз ҳам уларга бир оз ён беришга яқин бўлар эдингиз».
(Исро 74)

Агар Аллоҳ хоҳласа, бир лаҳзада биз билан биз мазаммату маломат қилаётган кишиларнинг ўрнини алиштриб қўяди. Аслида-ку, ҳозирги ҳолимизда ҳам Аллоҳ таоло айбларимизни беркитиб қўйгани учун мағрур юрипмиз!

t.me/IkromSharif