Get Mystery Box with random crypto!

Жумадан олдин таҳорат олиш учун таҳоратхонага кириб ёш балакай | Ikrom Sharif

Жумадан олдин таҳорат олиш учун таҳоратхонага кириб ёш балакайни кўриб қолдим. Аввалига, сув ўйнаётган бўлса керак деб ўйладим. Чунки, у жуда ҳам ёш эди.

Яқинлашсам овозини чиқариб: «Бир, икки, уч», дея таҳорат оляпти. Пойлаб турдим. Таҳоратини тугатгач: «Машааллоҳ! Таҳоратни жуда чиройли қилдинг», дедим. Болакай: «Таҳорат қилишку осон иш, унда ҳеч қачон хато қилмайман. Лекин мен сизлар билан намоз ўқишни истасам, сизлар эса менга охирги сафда туришимни айтасизлар. Чунки кичкинаман. Лекин, мен дўстларим каби ўйинқароқлик қилмайман, фақат намоз ўқишни истайман-ку», деди. Мен: «Отангни олдида туравер», дедим. Болакай: «Отам узоққа кетганлар. Масжидга онам билан келдим. Онам намозни аёлларга мўлжалланган жойда ўқийдилар. Менга эса: «Сен эркаклар билан ўқи, агар намозларинга маҳкам бўлсанг ва отангни ҳақига дуо қилсанг у билан жуда ҳам чиройли жойда кўришасан», — деб айтдилар.

Ё Раб, бу ниҳолни экканни раҳматинга ол, уни парваришлаб ўстирганга барака ёғдир!


┉┅━❀ ❀━┅┉
Telegram | Instagram | You tube | Tik tok