Get Mystery Box with random crypto!

Икки~нур, Қуръон ва Хадис

Telegram kanalining logotibi ikki_nuur — Икки~нур, Қуръон ва Хадис И
Telegram kanalining logotibi ikki_nuur — Икки~нур, Қуръон ва Хадис
Kanal manzili: @ikki_nuur
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.79K

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-05-09 22:17:35
Ҳақиқий эркакларни сифатини васфламоқчи бўлганлар доим

Фалончи ЭРКАК

Фалончи ҳақиқий РОЖУЛ деб мадх қилишади

Аллоҳ наздида эса-

РОСУЛ алайҳиссалом васфларида эса-

Ҳақиқий эркаклар ~
улар беш махал намозда МАСЖИДда,
жамоатда
ЭРКАКлар сафида турадиган кишиларлигини айтганлар

Ҳақиқий ЭРКАК йиғламайди ~деб алдашди динсизлар

Ҳақиқий эркаклар Роббиларидан қўрқиб, Уни рахматидан умид қилиб,
азобидан панох сўраб, гунохларидан кўп йиғловчи кишиларлигини,
Аллоҳ Китобида айтди

Эркакни РОЖУЛлиги билагидаги кучини заифаларга ишлатиши билан эмас,

Уни рожуллигини~қишни совуғию
ёзни жазирамасида тахоратларини гўзал қилиб, азон нидосига шошиб ~намозда аввалги сафда эркаклар билан туриши билан бўлиши айтилди

Эркакларни афзали,
балки башариятни афзалига эргашиб ўтинг

Жасорат ва тақвода
халимлик ва адолатда
мардлик ва мехрибонликда
бир ҳил гўзал намуна бўлиб ўтган гўзал Пайғамбаримизга Аллоҳни салому саловотлари бўлсин

Шунча гўзал аёллари туриб

Тунни шаҳватда эмас
тоатда ўтказган ЗОТГА

АЛЛОХНИ РАХМАТЛАРИ бўлсин
2.8K viewsedited  19:17
Ochish/sharhlash
2023-05-09 21:24:14
Сиз Аллоҳга қараб юриб кетяпсиз

Бугун ёки эрта албатта Унга қайтиш вақти етиб келади

Қабрга киришингиз билан, Малоикалар келиб сўроқ қилади

Ўша учрашув кунидаги саволга қандай жавоб таёрлаб қўйдингиз

Бугун ҳаётсиз, эътиборингизни қаратинг,
ўқинг, амал қилинг, таёрланинг

Бу йўл қийин қилинмади, истаган кишига Аллоҳ осон қилиб Жаннатга йўлларини очиб беряпти,

Сиздан фақат Жаннатни танлаш ихтиёри холос,

Танлаш, таёргарлик кўришга ҳам кўп фурсат берилмайди,

Сиз тўғри йўлни топинг, ўша йўлда собит туринг, натижаларини Аллоҳни ҳузурида топасиз,

Бугун амал бор хисоб йўқ

Эртага хисоб бор амал эса тўхтатилади.

Жаннат йўлини танлаб олган опа~сингилларимиз учун,

Аллоҳни китоби ила ҳидоятланамиз мавзусидаги тадаббур дарсларимиз,
биизниллаҳ давом этади

ПАЙШАНБА

МАККА вақти билан

Соат 19/30 да бўлиб ўтади.

Аллоҳни Китоби билан яшаб,
Аллоҳни каломи билан кетиш насиб бўлиши учун,
Қиёмат дахшатида юзларимизни қўрқинч босмаслиги учун,

Келинг имонлашиб, Аллоҳ ва Росули кўрсатган йўлдан бирга борамиз
2.5K viewsedited  18:24
Ochish/sharhlash
2023-05-09 20:40:16
Сўнг уларни қалблари тош каби қаттиқ қилинди

Нимадан сўнг бу нафислик ва поклик ўрни бўлган қалбга тошлар каби, тошларданда қаттиқлик берилди?

Уларга Аллоҳни каломи эшиттирилди

Уларга Росулини каломлари берилди

Уларга еру осмон ибрат қилиб кўрсатилди

Уларни қалблари чанқоғига~илм булоқларидан сувлар тутилди

Лекин,
улар инкор қилдилар

Оятлар айтилганда,
хадислар ўқилганда қулоқларини беркиттилар

Охиратга эмас~даний, паст бўлган дунёга юз бурдилар

Уларга жазо қилиб қалбларига тошдай қаттиқлик,
совуқлик ва ўлик ҳаёт берилди

Темирни оловда қиздирилса эрийди,
тош эримайди

Осмондан ёғаётган ёмғирлар, қаттиқ заминни ёриб ундан ҳаёт ундиради

Лекин,
Тошлардан бошқа ҳаёт унмайди

Қалблар бор Рахмонга ошно қилади

Қалблар бор Шайтонга ошно қилади

Қалблар бор атрофга ҳаёт беради

Қалблар бор ҳаётларни қатл қилади

Қалблар бор~имон уйи бўлади

Қалблар бор~Иблисга ин бўлади

Қалблар борки Фирдавсларга боради

Қалблар борки Жаҳаннамда қолади

Қалбингизни оятлар билан тирилтиришга улгурармикинсиз

ЁКИ ,,,,,
2.6K viewsedited  17:40
Ochish/sharhlash
2023-05-09 14:33:12
Ҳаётда бир нарса борки у билан йўлдош бўлишлик ҳеч қачон ёмонлик келтирмайди,

У Аллоҳ субханаҳу ва таъалони каломи бўлмиш Қуръондир.

У бандаларга туширилган мустахкам нажот арқонидир,

Уни махкам тутган бошқа йиқилмайди, қуламайди, чўкмайди

У кундузи ҳидоят, кечаси нур, қийинчиликда насихат қилувчи ва умид синганда қайта куч берувчи ягона содиқ йўлдошдир

Умрингизни барини фақат Қуръонга сарфласангиз арзийди

Қуръон қалбида бўлган инсон ҳудди гуллаб турган меваси ҳеч қачон тугамайдиган дарахтга ўхшайди

Уни кўринишини ўзи кўзга қувонч беради

Меваси рухингизга энг тотли озуқа бўлади

Ҳаттоки уни соясида бироз ўтирсангиз сиздан дунё ғамлари кетади

Қуръон бошқаларга ўхшаб сиздан фойда олсагина алоқада бўлиб

Фойдангиз тегмай қолганда сизни камчилигингизни ёймайди

У ягона содиқ сирдошдир

Сиз ўша Қуръондан кимлигингизни,
қандай бахтли бўлишни ўрганасиз

Қуръон сизга сиз ҳаққингизда сўзлаб беради

Ўзингизни Аллоҳни китобидан қидиринг

У сизни Жаннат йўлидаги ҳақиқий дўстингиздир

Уни қўлингизга олинг,,,
3.5K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2023-05-08 21:00:33 Шофеи рохимаҳуллоҳ:

Рақс агар эркаклар йўқ жойда бўлса, харом ичимликлар бўлмаса, аёллар ҳаё либосида бўлса ва бу рақсда кофир аёлларига тақлид бўлмаса жоиз,
Лекин бу рақсда азоларни қимирлатиб, бел,елка, кўкракларни қимирлатиб ўйнаш ҳох Аёл ҳох Эркак бўлсин Ҳаром деганлар.

ХАНАФИЙ, МОЛИКИЙ ВА ХАНБАЛИЙ МАЗҲАБЛАРИ эса Рақсни ~Макрух чунки бу муслимани ҳайбатини йўқотиб,, обрўсини тўкувчи бефойда лаҳу ишлардан деб ҳисоблашган.

Замонамизни Улуғ Олимларидан Ибн Усаймин рохимаҳуллоҳ ҳам,
Мен жоиз деб фатво бермайман, чунки аёллар рақси оқибатида кўп фитналар содир бўлаётгани бизга етиб келган деганлар.

Яна Ислом Оламини йирик Олимларидан, Саудия фатво қўмитаси аъзоси Мухаммад Алмухтор Ашшинқити эса:

РАҚСНИ АКСАР УЛАМОЛАР ХАРОМЛИГИГА УШБУ ОЯТНИ ДАЛИЛ ҚИЛИБ ИТТИФОҚ ҚИЛИШГАН ДЕГАНЛАР.


ذَٰلِكُم بِمَا كُنتُمْ تَفْرَحُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَمْرَحُونَ

Мана бу азоб сизларга ер юзида ноҳақдан шодланиб ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир..)))

Рақс аёл кишини ҳайбатини,ҳурмат иззатини кеткизадиган паст амаллардандир,айниқса


ИЛМ УСТОЗАЛАРИ ва ИЛМ ТОЛИБАЛАРИ
,бошқаларга ўрнак бўлиб турган муслималарга бу ярашмайдиган,
Уларни жамиятда ҳурматини кеткизадиган нолойиқ
ишлардандир

чунки рақс мойиллик, баданларни ўйнатиш қимирлатишдан,базида эса машхур раққоса фосиқ аёлларга тақлид қилиб уларни ҳаракатларини такрорлашдан иборат хунук ишлардир деб айтганлар

Шайх МУХАММАД АЛМУХТАР АШШИНҚИТИ.


Аёл киши фақат ўз эри учун ўйинга тушса жоизми


Уламолар аёл киши ўз эри учун бир неча шартларга риоя қилган ҳолида рақсга тушиб ўйнаб бериши жоиз бўлади, деб фатво беришган:

Болалари, маҳрамлари ва бошқа ҳеч ким кўрмаслиги ва эшитмаслиги лозим. Фарзанд ёш бўлса ҳам, онасини ўйинга тушаётганини кўрадиган бўлса оналик ҳайбати кетиб, тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ҳаром қилинган беҳаё суратлар, видеолар, мусиқа асбоблари ва мусиқа овозлари ишлатилмаслиги;

Кўп вақт кетказиб, ибодатлардан ва муҳим ишлардан чалғимаслик.

Агар Эр талаб қилса аёли рақсга тушиб бериши уларни ўртасини, муҳаббатини зиёда қилади, дейишган.
Демак эр ҳотинни ўртасини мустаҳкам қилиш учун бошқа жойда жоиз бўлмаган кўп амалларга шариат рухсат берди.
Демак эр~хотинни ўртасига совуқлик солиш ҳам катта гунохлардан хисобланар экан.

Рақс ҳақида Олимларни фикрларини сўраган Азиз муслима биродарим, танлаш ўзингизга ҳавола.

Ҳохласангиз шариатни рухсатидан шартларини бажарган ҳолда фойдаланинг,

Ҳохласангиз Олимлар иҳтилоф қилган шубҳали амални ташлаб, қалбингиз таскин топадиган, шубҳадан узоқ бўлган, обрў ҳайбатингизни сақлаб турувчи амални қилинг.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.

من رسول الله ﷺ: دع ما يريبك إلى ما لا يريبك


Сени шубҳага солган амални ташлаб шубҳалантирмаган амални олгин.
3.7K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2023-05-08 21:00:02
.... Р А Қ С....

Шариатда аёл киши, аёллар жамоати ичида,тўй ёки бошқа ҳурсандчилик муносабатларда рақсга тушса бўладими, ёки шариат харом
қилганми

Буни ҳукми харом
эмас.

Чунки Аллоҳ Китобида ёки Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Харомлигини баёни келмаган,ёки қайтарилмаган амални Харом дейишга ҳаққимиз йўқ.

Лекин Олимлар айтган шартлар қилингандагина жоиз бўлади.

Агар фақат аёллар жамоаси бўлса,

Мусиқадан ҳоли бўлса,

Аёллар муслималарга ҳос бўлган,

тор~юпқа,ёки калта бўлмаган,кийимли яланғочдай бўлмаган,

ҳамда эркак либосларига ўхшаш бўлмаган,

авратларини тўлиқ ёпувчи кийимда бўлишлари керак.

Аёлларни аёллар олдидаги авратдан бўлмаган, кўз тушса гуноҳ бўлмайдиган жойлари қаер

Қўллари билакни яримигача, оёқлари тиззадан бир қарич пастигача, бўйин ва сочлари, тамом

КЎКРАКЛАРИНИ ЮҚОРИ ҚИСМИДАН ОЧИБ ОЛИШЛАРИГА ОЛИМЛАР,

ЖОИЗМАС

Фақатгина бола эмизган вақтда бошқа аёлни кўзи беихтиёр тушса ҳечқиси йўқ, деганлар

ДЕМАК ШУ ШАРТЛАР БЎЛСА, РАҚСГА ТУШИШ ЖОИЗМИ
2.9K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-05-08 20:49:31
Тунда уйқу ўрнига борганда Оятал курсини ўқинг, шунда Аллоҳдан сизга бир. мухофаза қилувчи юборилади ва тонг отгунча у сизни химоя қилиб туради.

Уйқудан аввал Оятал курсини ўқиганга Шайтон яқин келмайди,

Оятал курси ўқилган уйдан Шайтону Жинлар қочади.

Намоздан сўнг Оятал курсини ўқиганни вафотидан сўнг Жаннат кутади.

Оятал курсини инсон ўзига фарзандига ўқиганда Аллоҳни панохига киради

Чунки у Қуръондаги энг улуғ оятдир.

Оятал курси ўқилганда сехр таьсирини йўқотади, кўз тегишидан сақланилади,

Намозда кейин ва уйқудан аввал унутиб қўйманг.

Сизни кўзларингиз уйқуда бўлганда, сизни зарардан сақлаб турувчи химояни ўқиб, ўзингизни Аллоҳни хифзига топшириб ётинг.



https://t.me/ikki_nuur
3.5K viewsedited  17:49
Ochish/sharhlash
2023-05-08 17:24:39
Аёл киши тор кийим кийиши жоиз эмас

На аёллар даврасида

Ва на махрамлари даврасида

Ва на махрам бўлмаганлар даврасида

Аёл~ жисмини билдириб турувчи кийим кийиши мутлақо ~ЖОИЗ ЭМАС

МУСЛИМА АЁЛ~баданини васф қилмайдиган кенг кийим кийиши шарт бўлади

Албатта у дўзахдан қўрқадиган бўлса

Агар қўрқмаса у билганини қилиб яшасин,
уни борар жойи тайин

Азиз муслима қизим иффатингизни жамолингизни хижобингиз остига яширинг

Кўзингизга харомдан парда тўсинг

Тилингизни Қуръон билан банд қилинг

Қалбингиздан Аллоҳни ишқидан ўзга ишқларни чиқариб юборинг

Бу қалб Аллоҳни мухаббати ва У Зотни азобидан қўрқуви учун берилди

Нафс ҳаво
шаҳват илонлари қалбингизга уя қурмасин

Аллохни яхши кўрасизми,унда У Зотга кўрсатинг,
тоатида яшаб ўтинг.

Билинки, энг гўзал либос ~ тақво либосидир

Бегоналар ҳатто ҳаёлларингиз пардаси ортидан сизга боқмасин

Сизни Аллоҳ Жаннатда малика бўлиш учун яратди

Умрингиз шундай тоатда ўтса билинки
албатта сиз покизалар билан жамланасиз Жаннатда

Жаннатингизни арзонга бериб қўйманг
3.9K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:56:27
Ўлимни айрилиқ деб билманг

Ўлим Хабибни Хабибга етказувчи кўприкдир

У кўприкдан саломат ўтиб олсангиз, сизга аҳлингиз қайтариб берилади

Фарзандларни райхон билиб ҳидлаб қучиб катта қилдик

Емай едириб, киймай кийдириб қувониб йиғлар эдик,

Улар бўй чўзиб билакларига куч тўлгач ҳам йиғлатдилар,

Баъзилари қувнатиб хурсанд қилиб йиғлатдилар,

Баъзилари қақшатиб силтаб йиғлатдилар.

Баъзиларига қалбдан йиғлаб дуо қилдик,

Баъзиларини озоридан йиғлаб дуо қилдик.

Роббим уларни барчасини кечир, барчасини афу этиб рахматингга кириб

Уларни фарзандларини кўзларига қувонч қил, уларга фақат ширин сўзни илинсинлар

Уларга фақат таомини олдинию, уйини тўрисини илинсинлар

Бизни ранжитган фарзандларимизни фарзанди ранжитмасин

Уларга айтилган қаттиқ сўз бизни қалбга отилган ўқдир

Роббимиз фарзандларимизни Ўзинг асра, уларни зарра озор кўришларига рози бўлмасмиз

Уларни дунёда бошларидан қучиб ўпишдан

Охиратда қўлларидан тутиб Жаннат сойлари бўйида ўтиришдан бизларни махрум қилма

Дунё боғимизни райхонларини асра
3.5K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:26:24
Ким рамазон рўзасига шаввол ойидан олти кун эргаштирса,унга бир йил рўза тутганлик ажри берилади,дейилди хадисда.

Бугун шаввал ойини нечанчи куни биласизми?

18~ШАВВАЛ.

Ҳаёт соатлари катта тезликда учиб, умр соатларимизни ҳам ўзини кучли шамолида сочиб юбормоқда.

Нималарга улгура олаяпсиз?

Нима яхшиликлар тўплай олдингиз?

Харидорингиз яқин қолган бўлса, кетишга нималар хозирлаб қўйдингиз,таёрмисиз?

Кетар чоғда устингиздаги тақинчоғу кийимгача ечиб олади бу дунё

Авратингиз очилиб оддамлар кўзида хунук ҳолатда қолмаслик учун кафанлик номли энг арзон матосига ўраниб кетиш учун сизга берар

Кимдир дунё қамоғидан озод бўлиб ўлим билан қутилади

Яна кимдир дунёда ўлимдан қочиб юргандан сўнг, қамоқ учун тутилади

Сиз қутулганлардан бўлармикинсиз ёки қамоқ учун тутилганларданми?

Бугунги амалларингизга қаранг
рўзадормисиз?

Намозни вақтида хушу билан адо қилувчиларданмисиз?

Зикр тасбехларни айтиб,тунда истиғфор айтувчиларданмисиз?

Рамазон тугаб Шаввол ҳам кетмоқда

Сиз ҳам улар билан кетмоқдасиз ўйланинг
3.3K views12:26
Ochish/sharhlash