Get Mystery Box with random crypto!

Мен кейинги пайтларда биз бошқа диндамизми, деб ўйлаб қоляпман | ICT.uz | CyberSecurity

Мен кейинги пайтларда биз бошқа диндамизми, деб ўйлаб қоляпман. Одамлар нима дейди, деган “дин” бор. Биз Ислом динидан ўшанга ўтиб кетганмиз. Мусулмон ҳам, бошқа ҳам. Оддий мисол, тўй қилишда ҳам, бошқа нарсада ҳам одамлар нима дейди, одамлар кўриши керак, деган нарса бўлади. Диний ишларимизда ҳам ихлос, ибо йўқ: одамлар кўриб қўйсин, одамлар билиб қўйсин, мен жуда ҳам олим эканлигимни билиб қўйсин, мен ҳақ йўлда эканлигимни билиб қўйсин. Буларнинг ҳаммаси шу "одамлар нима дейди" деган “дин”нинг хусусияти. Биз бу томондаги айбларимизни ҳам кўриб чиқишимиз керак.
Қачонки мана шу айбларимиз ва камчиликларимизни кўриб чиқсак, айнан ана шу бизнинг ҳақиқий айбимиз эканлигини эътироф этсак, бизда ўзгариш пайдо бўла бошлайди.

Mubashshir Ahmad