Get Mystery Box with random crypto!

Ибратли Ҳикоялар

Telegram kanalining logotibi ibratly — Ибратли Ҳикоялар И
Telegram kanalining logotibi ibratly — Ибратли Ҳикоялар
Kanal manzili: @ibratly
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.06K
Kanalning ta’rifi

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади
Админ @Yoshlik_qaytmaydi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-07-05 17:24:44 Нега камбагал оиладан совчи келса осонликча қиз бермаймиз?

@IBRATLY
571 views14:24
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:38:13 ИБРАТЛИ ХИКОЯ...

Ўтмишда тақводор бир кампир бўлган экан. Ҳақиқатан, тақвоси мустаҳкам, ҳар ишда Аллоҳни васийла қиладиган, ҳар ишда Унга юзланадиган қария кампир!!!
Ҳар куни эрта саҳарлаб ҳовлисига чиқар, қўни-қўшнисига ҳам эшитиладиган қилиб дуо қилар экан:
“Аллоҳим! Бизга берган мана шу неъматларинг учун чексиз шукроналар бўлсин! Ўзингга ҳамду-санолар бўлсин!”
Бу кампир дуо қилиб бўлиши билан, ҳар сафар қўшни аёлнинг ҳам овози эшитилар экан:
“Аллоҳ йўқ, ҳей кампир. Аллоҳ йўқ.”!
Бундай оғир гаплардан кампирнинг дили оғриса ҳам, асаблари таранг бўлса ҳам, ўз одатини тарк этмас, яна ҳар куни овози борича, чин дилдан дуо қилаверар экан.
Хуллас, буни ёқтирмайдиган ўша қўшни аёл кунларнинг бирида кампирни масхара қилмоқчи бўлибди.
Дўконга бориб, турли-туман мева-чевалар, сабзавотлар, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб, халталарга жойлабди ва кампирнинг эшиги ёнига қўйиб кетибди.
Эртаси куни кампир эшикни очиб, турфа хил неъматларни кўргач, ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб, баланд овозда дуо қила бошлабди:
“Сенга чексиз шукрлар бўлсин, Аллоҳим! Юборган ушбу неъматларинг учун, берган ризқларинг учун чексиз шукрлар бўлсин…”
Шу пайт, дарахт ортига яшириниб, уни кузатиб турган қўшни аёлнинг овози эшитилибди:
“Эҳ, қариган кампир- а. Айтдим-ку Аллоҳ йўқ деб!
Бу неъматларни Аллоҳ эмас, мен олиб келдим!”
Шунда тақводор қария асло таажжубланмай дебди-ки:~
“Эй Меҳрибон Роббим! Сенга нақадар кўп шукр қилсам ҳам оздир!
Ҳам ушбу неъматларингни юборибсан, ҳам пулини мана бу шайтонсифат бандангга тўлатибсан!
Сенинг борлигингга доимо ишонганман ва бундан кейин ҳам, то умримнинг охиригача ишониб яшайман, Аллоҳим…”!!!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@IBRATLY - Хаётий ҳикоялар...

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
1.5K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-07-05 10:49:21 Онажонингизга шундай дея оласизми

@IBRATLY
558 views07:49
Ochish/sharhlash
2022-07-05 04:50:00
Ажал келса шунақа бўлади… Абдуллоҳ домла
ㅤㅤㅤㅤ
@IBRATLY
586 views01:50
Ochish/sharhlash
2022-07-04 20:13:43 Ҳаётингиз давомида шу каби оилани камида бир маротаба сиз ҳам кўргансиз деб умид қиламан

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халқ ҳаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб қўйнинг баҳосини сўрабди...
Сотувчи қассобга :
- 20 танга, - дебди ...
Қассоб буни эшитиб:
- Қўйингизнинг 14 кило гўшти, 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос, - дебди ва қўйни олмай кетибди...
Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди. Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди.
Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва диний илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада “бўм-бўш” эди...
Шунда халифа дебди.
- Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
- Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни дорга остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди...
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб:
- «Фарзандинг бўлса, шундай бўлсин..», - деб қўйибди...
Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
- Эй Амирал муъминин! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга хукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни узоқ саволга тутиб, улардаги илм етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди:
- Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
- Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку...
Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз ТАҲСИНга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
- Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин...
Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган... - деб ҳукмни ўзгартирибди.

@IBRATLY - Хаётий ҳикоялар...

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА
1.5K views17:13
Ochish/sharhlash
2022-07-04 19:24:02
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга ҳоким қилиб жўнатаётган пайтларида ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
- Агар олдингга ўғри келса, нима қиласан?!
- Унинг қўлини кесаман!
- Агар менинг олдимга қорни оч келса, сенинг қўлингни кесаман!!

@IBRATLY
540 views16:24
Ochish/sharhlash
2022-07-04 17:06:25
"Эр балиқ овига қармоғини олмай чиқиб кетган пайтда, хотин унинг иккинчи қармоғи борлиги ҳақида шубҳага бора бошлайди".

MubashshirAhmad

@IBRATLY
555 viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2022-07-04 10:47:49 Онани хуниги бўлмайди! Онани ёмони бўлмайди! Она билан муомала қилганда хушёр бўлинг!

@IBRATLY
633 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-07-03 19:13:05 Қиз фарзанди борларга.

Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.

Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан.
-Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
-Узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
-Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.

АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга ҳитоб қиларкан.

Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.

Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...

Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар ухлаб қолган бўлса ҳам.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@IBRATLY - Хаётий ҳикоялар...

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
2.0K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2022-07-03 18:00:39 Эсламасам эсламайсиз а

@IBRATLY
714 viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash