Get Mystery Box with random crypto!

Асабни асранг Аёлларни ёлғондан мақтаб Майли айтинг ширин эр | Ибратли Ҳикоялар

Асабни асранг

Аёлларни ёлғондан мақтаб
Майли айтинг ширин эртаклар.
Бизникидек қирқмас жонингиз
Асабларни асранг эркаклар!

Гоҳ ўғлингиз муштлашиб келса
Ё чўнтакдан шамоллар элса.
Дўппи бўлар бош омон бўлса
Асабларни асранг эркаклар.

Футбол вақти бўлмаса чироқ
Омадингиз қочса сал йироқ
Эгилмангиз, синмангиз бироқ
Асабларни асранг эркаклар!

Аёллардек айтмайсиз дардни,
Уддалайсиз ҳар мушкул шартни.
Тополмаймиз сизлардек мардни
Асабларни асранг эркаклар!


Дилобар Ўролова

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

@IBRATLY