Get Mystery Box with random crypto!

ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ Бир куни Амир Темурдан сўрашибди: – Си | Ибратли Ҳикоялар

ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ибрат олганман. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.


Ибрат излаганга ибратдир дунё...

Ҳаётий Ҳикоялар ва шерлар

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

@IBRATLY