Get Mystery Box with random crypto!

Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаёт | Ибратли Ҳикоялар

Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Дадаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, — дебди. Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Хайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тоза ювибди, — деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим... — дебди.

Инсон бировни айбини қидиришга вақтини сарфлагунча, шу вақтини ўзини айбларини ўнглашга сарф қилса қандай яхши бўларди.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@IBRATLY - Хаётий ҳикоялар...