Get Mystery Box with random crypto!

Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилади | IBRATLAR

Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилади

Эй аёллар! Огоҳ бўлинглар!

Эрингизга озор беришдан эҳтиёт бўлинг. Аёлнинг вазифаси сўзи ёки иши билан эрига азият бермаслик, унинг обрўси, моли ва фарзандига зарар келтирмасликдир.

Эрни паст санаманг, ғийбат қилманг, айбламанг, мазах қилманг, ёмон лақаблар билан атаманг. Унга ёқмайдиган муомала қилманг. Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилиши ҳам етарли огоҳлантириш аслида.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бирон аёл дунёда эрига азият берар экан, эрнинг жаннатдаги оҳу кўз ҳурлари: "Унга озор берма, Аллоҳ сенга қарши уруш очгур! У сенинг ёнингда вақтинчалик қолувчи, холос. Тезда сендан қутилиб, бизни олдимизга келади", демасдан қўймайди.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммадн «Оила — бахт-саодат маскани»

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!