Get Mystery Box with random crypto!

Жаброил Ҳз.Иброҳимга деди: -Аллоҳ сенга салом юборди ва «Дўст | M / مسلمة

Жаброил Ҳз.Иброҳимга деди:
-Аллоҳ сенга салом юборди ва «Дўстидан қўрқадиган дўст ҳам бўладими?» демоқда, -Шунда Ҳз.Иброҳим:
-Эй Жаброил, хатоларим ёдимга тушиб,уларнинг жазосини ўйлаганимда дўстликни унутаман,-деган жавобниберди.
Имом Абу Лайс дейдики:
-Осмоннинг еттинчи қаватида Аллоҳ яратган, унга сажда килувчи шундай фаришталар борки, Аллоҳ қўрқувидан томирлари титрар. Қиёмат куни бўлганда бошларини саждадан кўтариб:
—Эй Раббимиз, сени танзиҳ этамиз. Қуллик вазифамизни керагича
адо этолмадик,-дерлар.
—Раббиларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор:
—Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар тўкилгандай, гуноҳлари тўкилади.
Mukoshafatul Qulub