Get Mystery Box with random crypto!

Сизга Рамазондаги насиҳатим Шуруқ жалсасини – яъни, бомдод на | M / مسلمة

Сизга Рамазондаги насиҳатим

Шуруқ жалсасини – яъни, бомдод намозини ўқиб бўлгач, қуёш кўтарилгунга қадар (зикру дуолар қилиб) ўтиришни зое қилманг. Муддати тақрибан бир соатни олади. Ушбу жалсада улуғ савоблар ва улкан хайр, яхшиликлар бор. Шунингдек, ушбу амал набий зот - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннатдир.

Фақат бир шарти бор: Ҳеч ким билан сўзлашмай, телефонингизга тикилмай ўтирасиз. Ўтиришингизда фақат сиз ва Аллоҳнинг ўртасидаги бир хилват бўлсин.  (Қалбингиз) фақат Аллоҳ билан бўлсин. Қуръон ўқинг, Аллоҳни зикр қилинг.

Мажид Закий.

Изоҳ: Бомдод намозидан кейин Қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.

arabicuz