Get Mystery Box with random crypto!

Тушкунликка тушманг... Ҳаёт аслида чиройли! Қизлик вақтим | Husni Xulq

Тушкунликка тушманг...

Ҳаёт аслида чиройли!

Қизлик вақтим юрагим кўп сиқиларди, баъзан дунёларга сиғмай кетадигандек сезардим ўзимни...

Мана ҳозир ортга қараб ўша йилларни кўряпман...

Отамнинг ҳорғин қадам товушларини ва онамнинг юрган пайти тиззасидан чиқадиган шиқирлаган овозни эшитаётгандекман гўё...

Ям-яшил ва нимаси биландир жаннатни эслатиб юборадиган ҳовлимиз кўз олдимдан ўтяпти...

Энди эса айтмоқчи бўлган гапимни айтаман: ҳаёт мукаммал бўлса ҳам одам боласи у ҳаётда зерикади, агар ўзига берилган неъматларни ҳис қила олмаса...

Ҳозирги ҳаётимга қарайман: ҳар оқшом қўлидаги тўрва ҳалтани тўлдириб кириб келадиган ва остонада туриб болалари билан бирма бир саломлашадиган жуфтим бор...

Улар баъзан отамни, баъзам онамнинг ўрнини босади...

Баъзан яқинлар ўрнига ўтади. Баъзан дўст.

Ухлаб ётган пайти юзига қарайман, тикилиб...

Унинг борлиги ҳам неъмат...

Бир ожизанинг нозик елкаларига оғирлик қилади бу чиройли ҳаётнинг чиғириқлари-ю ташвишлари...

Сониялар сайин ғовлаб ўсаётган тиканзор-у суманзорларни ўришга, ҳар жабҳада елкама-елка туришга ҳам кимдир керак ёнингга...

Инсон мукаммал бўлмайди. Ҳар кимда ҳар хил камчилик. Камчиликларга кўз юмилгандагина сифатлар, фазилатлар кўриниш бера бошлайди.

Ўзингизга берилганларни инъом деб тушунинг...

Инъом...

Фарзанд инъом. Баъзи гапи ёқмаган, баъзи гапи сизни бир лаҳза бўлсин бахтиёр эта олган жуфтингиз ҳам аслида инъом.

Йўқлаб келаётган танишингиз, иккиланиб эшик чертаётган меҳмонингиз ҳам инъом.
Остонаси келди-кеттидан чўкмаган, ўйдим-чуқур бўлмаган уйлар бор бу дунёда...

Энг омадсиз туюлган кунингиз ҳам инъом. Ўтмиш ҳам инъом. Келажак ҳам.

Бугун ҳам...

Ҳаммасига шукр!

Азизахон Исмоилова
Rumiy Aforizmlari

@Husni_Xulqim